Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Фақат Сурхондарё вилоятида 23 ноябрь, шанба куни баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқ, шимолда баъзи жойларда 1-3 дарада совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари 10-15 даражагача илиқ бўлади. Бундай ҳарорат ноябрь ойининг ушбу кунлари учун бўлган иқлим меъёрларига яқиндир.
Шарқий йўналишдаги шамол ўртача тезликкача эсади.
“Ўзгидромет” ноябрь учун прогнозида ойнинг иккинчи ярмида шимолий ҳудудлар бўйича ҳарорат кечалари 0-5 илиқдан 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туришини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Украина илк бор АҚШ ракетаси билан Россияга зарба берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди