2026 йилги ҳаж нархи ва ажратилган квоталар маълум бўлди

2026 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж зиёратига 15 мингта квота ажратилди. Ҳаж сафарининг нархи 77 миллион 73 минг сўмни ташкил этади. Мавсум 2 май куни бошланади ва зиёратчиларни Мадина шаҳрига FlyAdeal авиакомпанияси, Ватанга қайтариш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади. Зиёратчилар 9 та аэропортдан парвоз қилиш имконига эга бўладилар.
Ўзбекистон фуқаролари учун 2026 йилда ҳаж зиёратига 15 мингта ўрин (квота) ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати маълум қилди.
Идора тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилда бир нафар зиёратчи учун ҳаж сафари қиймати 77 миллион 73 минг сўмни ташкил этади. 2026 йилги ҳаж мавсуми 2 май кунидан старт олади ва ҳар куни Саудия Арабистонига авиақатновлар йўлга қўйилади. Зиёратчилар 9 та ҳудуд — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ҳамда Урганч аэропортларидан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри парвоз қилади.
Зиёратчиларни Мадина шаҳрига етказиш FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, уларни Ватанга қайтариш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.





























Изоҳлар 0
…