
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия раҳбари Александр Вучич Тошкентда мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Қўшма декларация ҳамда ҳужжатлар тўпламини имзолади. Умумий ҳисобда 11 та ҳужжат қабул қилинди.
Имзоланган келишувлар орасида иқтисодиёт, инвестиция, тиббиёт, туризм, таълим, фан, маданият, илғор технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорлик масалалари мавжуд. Шунингдек, дипломатлар тайёрлаш, меҳнат миграцияси, спорт ва Тошкент ҳамда Белград шаҳарларининг шериклиги ҳақидаги ҳужжатлар ҳам имзоланди.
Ҳужжатларни имзолашдан олдин икки давлат раҳбарлари “Кўксарой” қароргоҳида расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди. Улар ўзаро лойиҳаларни муҳокама қилди ва келгуси йилда Тошкентда Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш масаласини келишиб олди.
Музокаралар давомида “Марказий Осиё – Болқон” транспорт йўналишларининг янги маршрутлари, меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Сербия ҳамкорлик ҳақида 11 та ҳужжат имзолади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар