
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари ва фармацевтларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади. Унга кўра, 2026-йил 1-январ ва 1-апрелдан бошлаб бир қатор янги имтиёз ва тўловлар жорий этилади.
Ушбу чоралар қаторида маошга 10% қўшимча устама, ипотека кредитининг 25% қисми давлат томонидан қоплаб берилиши, ходимларнинг фарзандларини ўқитиш харажатларини қоплаш, 30 миллион сўмгача мукофотлар, илмий мақолаларнинг чоп этилиши учун харажатларни қоплаш, бепул даволаниш ва санаторий хизматлари ҳамда давлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун беш кунлик иш ҳафтаси кафолатланиши кабилар мавжуд. Ҳар йили Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан энг яхши шифокорлар, шифохона ва поликлиника раҳбарлари ўртасида танлов ўтказилади.
Ғолиблар қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланади. Шу билан бирга, давлат юқори рейтингга эга халқаро илмий журналларда шифокорларнинг илмий мақолаларини чоп этиш харажатларини қоплайди.
2026-йил 1-апрелдан бошлаб барча давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади. Аммо дам олиш кунлари ва байрамларда навбатчилик сақланиб қолади.
Мазкур дастур учун ҳар йили давлат бюджетидан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади. Дастурнинг амалга оширилишини Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Тоҳир Алиев назорат қилади.
2026-йилдан шифокорларга кўпроқ имтиёзлар берилади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар