
Тошкентда божхона ходимлари ноқонуний муомаладаги йирик тамаки маҳсулотлари партиясини аниқлади. Сергели туманида ўтказилган рейд давомида аксиз маркасиз қарийб 44 минг қути сигарет топилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Текширув чоғида Labo русумли автомобил юкхонасидан беш турдаги 43,9 минг қути сигарет аксиз маркалари ва тегишли ҳужжатларсиз олиб қўйилди. Махсус тадбир “Тошкент-Аэро” божхона комплекси ходимлари томонидан ДХХ ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган.
Мусодара қилинган сигареталар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда контрафакт сигареталарни йўқ қилиш тартиби янгиланди: энди уларни куйдирмасдан, майдалаш усули қўлланмоқда. Бу ёндашув экологик зарарларни камайтиришга қаратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.