date

Ўзбекистонда узлуксиз тиббий таълим маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда узлуксиз тиббий таълим маркази ташкил этилади
Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш бўйича янги тизим жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев республика шифокорлари билан учрашувда маълум қилди.

Мазкур мақсадда мамлакатда Узлуксиз профессионал тиббий таълим маркази очилиши режалаштирилмоқда. 2026 йилдан бошлаб масофавий таълим, симуляторларда амалий машғулотлар ва мустақил ўқиш имкониятлари йўлга қўйилади.

“Замонавий шифокор замонавий технологиялар, даволаш ва диагностика усуллари билан таниш бўлиши, ўз салоҳиятини доимий равишда ошириб бориши керак”, — деди давлат раҳбари. Сўнгги саккиз йилда хусусий клиникалар сони уч баробарга ошиб, 9 мингдан ошди, ётоқ ўринлари сони эса 57 мингга етди.

Президентнинг таъкидлашича, ҳозирда тиббий хизматларнинг 30 фоизини хусусий сектор тақдим этмоқда ва ушбу ҳамкорликни кенгайтириш нияти бор. Давлат раҳбари хусусий клиникалардаги хизмат нархлари республика марказларидаги нархлардан арзонроқ эканини қайд этди ва давлат муассасаларидаги нархларнинг адолатлилигини қайта кўриб чиқишни топширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда узлуксиз тиббий таълим маркази ташкил этилади