date

Ўзбекистон ва Венгрия экстрадиция шартномасини тасдиқлади

Ўзбекистон ва Венгрия экстрадиция шартномасини тасдиқлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ушбу ҳужжат 2025 йил 20 май куни Будапешт шаҳрида имзоланган эди.

Ҳозиргача Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида экстрадицияга оид шартнома мавжуд эмас эди. Янги келишув 26 та моддадан иборат бўлиб, жиноятларда гумон қилинган ёки судланган шахсларни икки давлат ўртасида қандай шартлар асосида топширилиши мумкинлигини белгилайди.

Шартнома кучга киргач, икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий ишларни янада самарали тергов қилиш ва айбдорларни жазолашда ҳамкорликни кучайтириши мумкин бўлади. Бу жиноятчиларнинг жавобгарликдан қочиб қутулишига йўл қўймасликка ёрдам беради, дея таъкидлашди депутатлар.

Мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Венгрия экстрадиция шартномасини тасдиқлади