date

Ўзбекистон ва Ҳиндистон транспорт йўлакларини ривожлантиради

Ўзбекистон ва Ҳиндистон транспорт йўлакларини ривожлантиради
Ўзбекистон ва Ҳиндистон янги транспорт йўлаклари ҳамда логистика йўналишларини биргаликда ривожлантиради. Бу ҳақда Trend ахборот агентлиги маълум қилди.

Халқаро транспорт ва логистика кўргазмасида Uztemiryulkonteyner компанияси ва Ҳиндистоннинг ABS Logistics компанияси ўртасида меморандум имзоланди. Томонлар контейнер ташувларини кўпайтириш, янги йўналишларни ишга тушириш ва Ўзбекистон орқали Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Европа ўртасида транзитни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, замонавий инфратузилма қуриш, логистика жараёнларини ривожлантириш ва рақамли ечимларни жорий этиш орқали ташувларни тезроқ ва самаралироқ қилиш мақсад қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Ҳиндистон транспорт йўлакларини ривожлантиради