
Ўзбекистоннинг 26 та транспорт-логистика марказига қуруқ порт мақоми берилди. Бу қарор БМТнинг ESCAP ташкилоти доирасида Бангкокда ўтказилган йиғилишда қабул қилинганини Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Қуруқ портлар тоифасига Навоий Cargo, Нукус маркази, Multimodal Trans Terminal ва Термиз логистика маркази киради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилда қуруқ портлар ҳақидаги битимга қўшилган эди.
Ушбу ҳужжат Россия ташаббуси билан ишлаб чиқилган бўлиб, 2013 йилда Бангкокда имзоланган. Уни Бангладеш, Ҳиндистон, Қозоғистон, Жанубий Корея каби давлатлар ратификация қилган.
Қуруқ портлар юкларни қабул қилиш, вақтинча сақлаш, божхона текшируви ва расмийлаштириш ишларини амалга оширувчи логистика марказларидир. Одaтдa, улар денгиз портларига яқин жойлашган бўлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.