date

Туркманистон президенти “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Туркманистон президенти “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг энг юксак мукофоти — “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев мазкур мукофот Туркманистон раҳбарининг дўстона ва стратегик алоқаларни мустаҳкамлашдаги хизматларини эътироф этишини таъкидлади. 17 ноябрь куни “Кўксарой” қароргоҳига ўтказилган тантанали маросимда ушбу мукофот топширилди.

Бу мукофот икки давлат ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида эътироф этилди. Бердимуҳамедовнинг асосий хизматлари қаторида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва “Шовот-Дашоғуз” йирик чегара зонасини ишга тушириш алоҳида таъкидланди.

Туркманистон президенти унинг фаолиятига юқори баҳо бергани учун Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туркманистон президенти “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди