
Ўзбекистонда экологик полиция хизмати ишга туширилмоқда. Ушбу янги тузилма президентнинг 2025 йил 19 ноябрдаги фармони ва қарорига мувофиқ ташкил этилади.
Экологик полиция ходимларига куч ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуролларидан фойдаланишга рухсат берилади. Шунингдек, улар махсус кўкрак камералари билан таъминланади.
Экологик полиция янги ташкил этиладиган Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита таркибига киради. Бу тузилма табиатни муҳофаза қилиш соҳасида тартибни назорат қилади ҳамда компаниялар ва давлат идораларининг экологик қоидаларга амал қилишини кузатиб боради.
Ходимларга экологик талабларнинг бажарилишини текшириш ҳуқуқи берилади. Улар жисмоний куч ва махсус воситаларни қўллаб, оддий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари каби иш олиб боришади.
Экологик полиция бошқа давлат органларидан мустақил фаолият юритади ва унинг ишига аралашиш қатъиян тақиқланади. Ходимлар давлат инспекторлари мақомига эга бўлиб, уларга махсус унвонлар ва қўшимча тўловлар берилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.