date

Талабалар ишга жойлашиши мумкин: қонун рухсат берган имкониятлар

Талабалар ишга жойлашиши мумкин: қонун рухсат берган имкониятлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги талабалар бандлиги бўйича энг кўп кўтариладиган саволга нуқта қўйди: “талабани ишга олиш қонунга зидми?” Жавоб қисқа — йўқ, зид эмас. Яъни студент бўлиш — ишлашдан “бан” дегани эмас, аксинча, қонун доирасида бемалол меҳнат қилиш мумкин.

Вазирлик таъкидлашича, талабаларнинг ишлашига ҳеч қандай тақиқ йўқ. Ҳатто эҳтиёжга қараб, улар тўлиқ 1 ставкада ҳам ишлаши мумкин. Бу дегани, кимдир контракт тўлови, турар жой, оилавий харажатлар учун қўшимча даромад излаяптими — қонун томонидан бу йўл ёпилмаган.

Айниқса, педагогика йўналишида таҳсил олаётганлар учун имконият янада аниқ белгилаб берилган: 3-курсдан бошлаб, ўқиш жараёнига халақит бермаган ҳолда, умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида педагоглик фаолиятини олиб бориш мумкин. Яъни, назарияни ўқибгина қолмай, амалиётда ҳам қўл “иситиб” олишга рухсат бор — фақат ўқиш ва иш мувозанати сақланса бўлди.

Бошқа ташкилотларда эса талабалар икки хил йўналишда ишлаши мумкин: диплом йўналишига мос лавозимларда ёки махсус малака талаб қилинмайдиган ишларда. Бу ҳам жуда реал сценарий: кимдир ўз соҳасида тажриба йиғади, кимдир эса вақтинча оддийроқ иш орқали даромад қилиб туради.

Хулоса оддий: талабанинг ишлаши “мумкин эмас” деган гап — миф. Қонун бунга рухсат беради, вазирлик ҳам буни очиқ айтди. Энди энг асосийси — иш ҳам, ўқиш ҳам “масъулиятли режим”да кетсин: диплом ҳам қўлда бўлсин, маош ҳам.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Талабалар ишга жойлашиши мумкин: қонун рухсат берган имкониятлар