
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат корхоналарининг самарадорлигини ошириш ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг таннархини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида фармон имзолади. Самарадорликни ошириш мақсадида ҳар чоракда харажатлар қайта кўриб чиқилиб, корхоналарда тежамкор ишлаб чиқариш тамойиллари жорий этилади.
Мазкур ҳужжатда Республика комиссиясини ташкил этиш белгиланган бўлиб, ушбу комиссия давлат корхоналарига харажатларни оптималлаштириш ва самарадорликни ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда методологик ёрдам кўрсатади. Шунингдек, комиссия тўлов тизимини модернизация қилиш асосида корхоналарнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш масалалари билан шуғулланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.