date

Ўзбекистон элчиси Греция президентига ишонч ёрлиғини топширди

Ўзбекистон элчиси Греция президентига ишонч ёрлиғини топширди
Ўзбекистоннинг Грециядаги элчиси Абат Файзуллаев расмий фаолиятини бошлади. Афина шаҳрида у Греция президенти Константинос Тасуласга ишонч ёрлиғини топширди.

Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди. Қисқа суҳбат давомида Греция президенти Ўзбекистон раҳбариятининг мувозанатли дипломатиясини юқори баҳолади.

У бундай сиёсат минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва халқаро ишончни оширишга муҳим ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Тасуласнинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилган.

Сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш учун ажойиб имкониятлар яратилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон элчиси Греция президентига ишонч ёрлиғини топширди