date

Заводлар чиқиндиларни 50% камайтиради

Заводлар чиқиндиларни 50% камайтиради
Миллий экология қўмитаси барча саноат корхоналаридан зарарли моддаларнинг чиқиндисини икки баробар камайтиришни талаб қилди. Ушбу талаб 2025-йилнинг 1-декабригача бажарилиши шарт.

I ва II тоифага мансуб корхоналар 2026-йилнинг 1-июлигача тозалаш ускуналари ва автоматик назорат станцияларини ўрнатиши лозим. Агар бу талаб бажарилмаса, атроф-муҳитни ифлослантириш учун тўланадиган компенсация тўловлари беш баробар оширилади.

Чиқиндиларни камайтириш бўйича талаб бажарилмаса, корхона фаолияти ўн кунлик муддатга тўхтатилиши мумкин. Энг оғир ҳолатларда эса Қўмита “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунга биноан корхонани тугатиш ташаббусини кўтариши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Заводлар чиқиндиларни 50% камайтиради