
АСЕАНга аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга қўшилишини маъқуллади. Ушбу қарор Куала-Лумпурда бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирлари учрашувида қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга қўшилиш Ўзбекистоннинг минтақавий савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларини фаоллаштиради. Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (ТАС) 1976 йил 24 февралда Балида имзоланган.
Ҳужжат минтақадаги ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб беради, жумладан қонунийликка қатъий риоя қилиш, тинчликни мустаҳкамлаш ва ҳар қандай келишмовчиликларни оқилона ва мослашувчан чоралар билан ҳал қилиш.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.