date

Европа тикланиш банки Ўзбекистонга $938 млн йўналтирди

Европа тикланиш банки Ўзбекистонга $938 млн йўналтирди
2024 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Марказий Осиё минтақасига рекорд даражадаги 2,26 миллиард доллар маблағ йўналтирди. Ушбу маблағнинг 938 миллион доллари Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди.

Бу рақамлар Тошкентда бўлиб ўтган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» учинчи Иқтисодий форумда муҳокама қилинди. Мазкур тадбирда 32 мамлакатдан 400 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Сўнгги етти йил ичида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми тўрт баробарга ошиб, 54 миллиард еврога етди. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи минтақага 100 миллиард евродан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар киритиб, йирик инвестор бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи билан муносабатлар барқарор ривожланмоқда ва чуқур ҳамкорлик босқичига ўтмоқда. Форум давомида бизнес муҳитини яхшилаш, инвестицияларни жалб қилиш, қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида экологик, суғориш, геомаълумотларни бошқариш, тартибга солиш ва хавфсизликка оид олтита ҳужжат имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Европа тикланиш банки Ўзбекистонга $938 млн йўналтирди