date

Сомали элчиси Ўзбекистонда фаолиятни бошлади

Сомали элчиси Ўзбекистонда фаолиятни бошлади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сомали Республикасининг илк элчиси Али Муҳаммаднинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

"Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни турли истиқболли йўналишларда янада мустаҳкамлашга содиқлигимизни билдирдик", — деди Саидов. Сомали 2004-йил 17-февраль куни Ўзбекистон мустақиллигини тан олган.

Могадишу ва Тошкент ўртасида дипломатик алоқалар жорий йилнинг февраль ойи бошида ўрнатилган. Иккала давлат вакиллари Нью-Йорк шаҳрида декларация имзолаган.

2025-йилга келиб Сомали аҳолисининг сони 19,2 миллион кишига етиши прогноз қилинмоқда, жон бошига ялпи ички маҳсулот $1,9 мингни ташкил этади. Ўтган асрнинг 90-йилларида ушбу Африка давлатида бир қатор ҳарбий можаролар юз берган.

2009-йилдан бошлаб бугунги кунгача мамлакатда фуқаролар уруши давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сомали элчиси Ўзбекистонда фаолиятни бошлади