Ўзбекистон CAWLN экоташаббусларида иштирок этмоқда

Ўзбекистон умумий қиймати 18 миллион доллардан ошадиган CAWLN дастурининг тўртта ташаббусида иштирок этмоқда. Ушбу ташаббуслар сув ва ер ресурсларини бошқаришга қаратилган.
5,84 миллион долларлик лойиҳа Амударё, Зарафшон ва Пянж ҳавзаларида сув ресурсларини бошқаришни модернизация қилишни назарда тутади. Сирдарё ва Норин ҳавзаларида сув тақсимоти самарадорлигини ошириш учун яна 5 миллион доллар йўналтирилади.
5,6 миллион долларлик лойиҳа деградацияга учраган ерларни тиклаш ва агроэкологик амалиётларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. 2 миллион долларлик минтақавий ташаббус чўлланишга қарши курашиш ва ерларни мониторинг қилишни кучайтириш чораларини ўз ичига олади.
CAWLN дастури минтақавий давлатларни экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш бўйича бирлаштиради.