date

270 фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди

270 фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди
Ноябр ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик ваколатхоналари мураккаб моддий вазиятга тушиб қолган 270 нафар фуқарога 100 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатди.

Шу билан бирга, бир ой давомида 16 972 нафар фуқарога консуллик хизматлари тақдим этилди, 870 кишига хорижда ишга жойлашишда ёрдам берилди, 180 нафар фуқаро вақтинчалик сақлаш муассасаларидан озод қилинди, 162 нафар фуқаро, жумладан, одам савдоси қурбонлари, ўз ватанига қайтарилди.

Бундан ташқари, 114 дан ортиқ маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, уларда қарийб 10 минг киши иштирок этди. Ўтган ой давомида 18 960 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг аксарияти муваффақиятли ҳал этилди, шунингдек, Ўзбекистонга кириш учун 20 591 нафар хорижий фуқарога виза расмийлаштирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 270 фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди