2,8 минг аёл тадбиркорликка ўргатилади

2026-2027-йилларда 2,8 минг нафар ўзбекистонлик аёл тадбиркорликка ўргатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг аёлларни қўллаб-қувватлашга оид қарорида қайд этилган.
Аёлларни тадбиркорликка тайёрлаш билан Ҳамроҳ компанияси шуғулланади. Ушбу компания ўз фаолиятини мамлакат аёлларини қўллаб-қувватлашга қаратган.
Шунингдек, Ҳамроҳ 6 минг нафар аёл учун лойиҳалар амалга оширишга 2 триллион сўм ажратади ва яна 2 минг аёлга ёрдам кўрсатади. Бундан ташқари, келгуси йилдан бошлаб аёллар кичик ва ўрта бизнесини қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан кредитлар берила бошлайди.
Мазкур кредитлар миқдори 25 минг базавий ҳисоблаш миқдорига (10,3 миллиард сўм) тенг бўлади. Ушбу маблағлар Ҳамроҳ компанияси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш компаниясидан олинади.