date

Мирзиёев Жапаровни туғилган куни билан табриклади

Мирзиёев Жапаровни туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни телефон орқали туғилган куни билан табриклади. Ўзбекистон раҳбари қирғизистонлик ҳамкасбига сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилади.

Икки давлат раҳбарлари иқтисодиёт ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришаётганини таъкидладилар. Қирғизистон Президенти Мирзиёевга самимий табриклар ва тилаклари учун миннатдорчилик билдирди.

У Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланишини қайд этди. Сухбат давомида давлат раҳбарлари йирик стратегик лойиҳаларни, жумладан, "Камбар-Ота-1" ГЭСининг қурилиши масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Бир кун аввал Ўзбекистон Президенти ушбу лойиҳа молиялаштируви келаси йилдан бошланишини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев Жапаровни туғилган куни билан табриклади