date

АИ ва шахсий маълумотлар: қонун катта жарималарни белгилади

АИ ва шахсий маълумотлар: қонун катта жарималарни белгилади

Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, шахсий маълумотларни қонунга хилоф равишда қайта ишлаш ва тарқатиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Янги қоидаларга мувофиқ, фуқароларнинг шахсий маълумотларини уларнинг розилигисиз интернет, оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқлари орқали қайта ишлаган ёки тарқатган шахсларга нисбатан 20 миллион 600 минг сўмдан 41 миллион 200 минг сўмгача жарима солинади. Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликда қўлланган техник қурилмалар мусодара қилинади.

Қонунчиликда, шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор бўлган муҳим қарорлар фақат сунъий интеллект тизимлари чиқарган хулосаларга асосланиб қабул қилиниши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Мазкур ўзгартишлар шахсий маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан қонуний ва масъулиятли фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » АИ ва шахсий маълумотлар: қонун катта жарималарни белгилади