22 январь олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди

Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 22 январьдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 48 600 сўмга ошган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам — 9 717 000 сўм.
10 грам — 19 434 000 сўм.
20 грам — 38 868 000 сўм.
50 грам — 97 169 000 сўм.
100 грам — 194 338 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг