Қирғизистонда алкоголь савдосига янги чекловлар режалаштирилмоқда

Қирғизистонда спиртли ичимликлар савдосини тартибга солишга қаратилган янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжатга мувофиқ, соат 23:00 дан 08:00 гача бўлган вақт оралиғида алкоголь маҳсулотларини сотиш тақиқланиши таклиф этилмоқда.
Мазкур чекловлар кафе ва ресторанлар, шунингдек, duty free дўконларига татбиқ этилмайди. Шу билан бирга, қонун ташаббусида марказий майдонлар, боғлар ҳамда аҳоли дам оладиган ҳудудлардан 100 метр масофада алкоголь савдосини амалга оширишни ман этиш режалаштирилган.
Қонун лойиҳаси қабул қилинса, ушбу чоралар жамоат тартиби ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг