“Медфлора” тиббиёт спирти муомаладан тўлиқ чиқарилди

Ўзбекистонда “Медфлора” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 70 фоизли тиббиёт этил спирти сифат меъёрларига жавоб бермагани сабабли муомаладан чиқарилди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қабул қилган қарорга асосан, ушбу маҳсулотдан фойдаланиш қатъий тўхтатилди. Шунингдек, савдо нуқталарида мавжуд бўлган барча захираларни зудлик билан қайтариб олиш ҳамда белгиланган тартибда йўқ қилиш чоралари кўрилади.
Маълумотларга кўра, мазкур қарор аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва бозорда сифат талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Тегишли ташкилотлар томонидан жараён қатъий назоратга олинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг