date

Ўзбекистонда ёмғир ва қор кутилмоқда

Ўзбекистонда ёмғир ва қор кутилмоқда
Тошкентда 9-декабр куни ўзгарувчан булутли об-ҳаво ва ёмғир кутилмоқда, деб хабар беради Ўзгидромет. Кечаси ҳаво ҳарорати +1…+3° га тушади, кундузи эса +5…+7° га кўтарилади.

Қорақалпоғистонда совуқ (-5…-10°) ҳаво билан бирга ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол тезлиги 22 м/с гача кучайиши мумкин. Бухоро ва Навоийда айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, кундузи ҳаво ҳарорати +7…+12° га кўтарилади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда, ҳарорат +3…+8° атрофида бўлади. Фарғона водийсида ёмғир ёғиши ва баъзи жойларда туман тушиши мумкин, кундузи ҳаво ҳарорати +3…+8° бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса кучли қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, кеча ва кундузи ҳарорат -4…+1° бўлиб, қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ёмғир ва қор кутилмоқда