date

Луис Энрике Мбайе муваффақиятидан хурсанд эканини айтди

Луис Энрике Мбайе муваффақиятидан хурсанд эканини айтди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа футболчилари — сенегаллик қанот ҳужумчиси Ибраима Мбайе ва марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакими ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳар икки футболчи яқинда якунланган Африка Миллатлар Кубогида иштирок этди. Ҳакими узоқ давом этган жароҳатдан кейин тикланиб, мусобақада финалгача етиб борди ва кумуш медални қўлга киритди. Мбайе эса Сенегал билан қитъа чемпиони бўлди.

Энрикенинг сўзларига кўра, Ҳакими жамоага қайтди ва жисмоний ҳолати ёмон эмас. Мураббий машғулот олдидан у билан алоҳида суҳбатлашиб, ўзини қандай ҳис қилаётганини билмоқчи, шундан кейин унинг таркибда бўлиш-бўлмаслиги бўйича қарор қабул қилинади. Энрике Ҳакимийнинг машғулотдаги ҳаракатларини ҳам диққат билан кузатишини таъкидлади.

Шунингдек, мутахассис терма жамоалардан қайтиш футболчилар учун доим ижобий ҳолат эканини айтди. У Мбайе учун алоҳида хурсандлигини билдирaр экан, ёш вингер ПСЖ сафидаги ўйин амалиёти ва Африка кубогидаги тажриба ҳисобига янада пишиб бораётганини қайд этди. Энрике бу жараён Мбайе учун муҳим қадам бўлишини, у ўз даражасини тасдиқлаб бераётганини қўшимча қилди.

27 ёшли Ҳакими Африка Миллатлар Кубогида 5 ўйинда майдонга тушиб, 1 голга ассист муаллифи бўлди. 17 ёшли Мбайе эса 6 учрашувда 1 гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Мбайе муваффақиятидан хурсанд эканини айтди