23 январ куни қайси ҳудудларда қор ёғади?

“Ўзгидромет” 23 январь, жума куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Айрим ҳудудларда кечаси ва эрталаб қор ёғиши, туман тушиши, йўлларда эса баъзи жойларда яхмалак кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳри: кечаси ва эрталаб қор, туман эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин. Шамол 3–8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси-кундузи 1–3° совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон: кечаси-эрталаб баъзи жойларда қор, туман кузатилиши мумкин. Шамол 7–12 м/с эсади. Кечаси 10–15° совуқ, кундузи 0–5° совуқ бўлади.
Хоразм: ёғингарчилик кутилмайди, туман бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с эсади. Кечаси 8–13° совуқ, кундузи 0–5° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий: ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с эсади. Кечаси 5–10° совуқ, чўлнинг шимолида 11–13° совуққача, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд: кечаси-эрталаб баъзи жойларда қор, туман кузатилади. Шамол 7–12 м/с эсади. Кечаси 0–5° совуқ (баъзи жойларда 8° совуққача), кундузи 3° совуқ–2° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё: кечаси-эрталаб баъзи жойларда қор, туман кузатилади. Шамол 7–12 м/с эсади. Кечаси 3–8° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлиши кутилмоқда.
Андижон, Наманган, Фарғона: кечаси-эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Кечаси 0–5° совуқ, кундузи 3° совуқ–2° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудлар: баъзи жойларда қор, туман, йўлларда яхмалаклар пайдо бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи ҳам бор. Шамол 7–12 м/с эсади. Кечаси 10–15° совуқ, кундузи 5–10° совуқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!