date

Капелло Пулишич ва Леау ўртасидаги фарқни айтди

Капелло Пулишич ва Леау ўртасидаги фарқни айтди

“Милан”нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло жамоанинг етакчи ҳужумчилари Кристиан Пулишич ва Рафаэл Леау ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, иккаласи ҳам доим ҳаракатда бўлишни ёқтиради: майдонда бўшлиқларни кенгайтиради ёки торайтиради, ўйинини топиш учун орқароққа ҳам тушиб туради. Капеллога кўра, Пулишич жарима майдони ичида самаралироқ ҳаракат қилади, Леау эса бу борада ўсишда давом этяпти. Шунга қарамай, уларнинг ҳеч бири ҳужумни якунлаш инстинкти бўйича Лаутаро даражасида эмас.

Ҳозирда “Милан” Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Якшанба куни жамоани “Рома”га қарши учрашув кутиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Капелло Пулишич ва Леау ўртасидаги фарқни айтди