
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 11-декабр куни ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз куни ва кечаси -2°…-7° оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.
Аммо республиканиинг аксарият текислик ҳудудларида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Тошкент шаҳрида қисман булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди.
Кундуз куни ҳаво ҳарорати +12°…+14° гача кўтарилади. Бухоро, Навоий, шунингдек, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида шарқий шамол кучайиши, унинг тезлиги 20-22 м/с гача етиши мумкин.
Ушбу ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.