date

Тошкентда ёмғир ва қор кутилмоқда

Тошкентда ёмғир ва қор кутилмоқда
Тошкентда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, кейинчалик қорга айланиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 3–5 даражагача кўтарилади, кечаси эса 1–3 даража илиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланади.

Кундузги ва тунги ҳарорат 0–5 даражани ташкил этади. Фарғона водийсида ҳарорат 10 даражагача етиши кутилмоқда.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи пайтларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин, ҳарорат –5 даражагача пасаяди. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ёмғир ва қор кутилмоқда