date

Биржалар ва банклар жамоатчилик учун муҳим ташкилотлар қаторига киритилди

Биржалар ва банклар жамоатчилик учун муҳим ташкилотлар қаторига киритилди

Адлия вазирлиги жамоатчилик аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасини белгилавчи қарорни рўйхатдан ўтказди. Ушбу рўйхатга биржалар, банклар ҳамда микро молия ташкилотлари киритилди.

Ҳужжатга кўра, акциялари оммавий савдоларда жойлаштириладиган компаниялар, факторинг ташкилотлари, ипотека тузилмалари ва тўлов тизимлари ҳам жамоатчилик учун муҳим субъектлар сифатида эътироф этилади. Бундан ташқари, давлат улуши мавжуд корхоналар ҳам шу мақомни олади.

Давлат иштирокидаги корхоналар учун мезонлар ҳам белгиланган: активлар ҳажми 1 млн БҲМдан ошиши, йиллик соф даромад эса 1 млн БҲМдан юқори бўлиши керак.

Шунингдек, кетма-кет икки йил якунлари бўйича камида битта талабга жавоб берадиган ташкилотлар ҳам рўйхатга киритилади. Бу талаблар — активлар 1 млн БҲМдан кам бўлмаслиги, йиллик соф даромад 1 млн БҲМ ёки ундан кўп бўлиши, ёхуд ходимларнинг ўртача йиллик сони камида 500 нафарни ташкил этиши.

Кўрсатилган мезонларга мос келадиган корхона ва ташкилотлар махсус реестрга киритилади. Реестрни шакллантириш ва янгилаб бориш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул этиб белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Биржалар ва банклар жамоатчилик учун муҳим ташкилотлар қаторига киритилди