date

Ямал «Атлетик»ка қарши баҳсни захирада бошлайди

Ямал «Атлетик»ка қарши баҳсни захирада бошлайди

«Барселона» Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетик»ка қарши учрашув учун асосий таркибини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каталонияликлар иқтидорларидан бири Ламин Ямал бу баҳсни захира ўриндиғида бошлайди. Шунингдек, Роберт Левандовски ҳам илк дақиқалардан майдонга тушмайди.

«Барселона»нинг бошланғич таркиби: Жоан Гарсия, Балде, Кубарси, Эрик Гарсия, Кунде, де Йонг, Педри, Фермин, Рафинья, Руни, Ферран.

Учрашув 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ямал «Атлетик»ка қарши баҳсни захирада бошлайди