Ўзбекистонга даволаниш учун энг кўп қайси давлат фуқаролари келган?

2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 80 653 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Маълумотларга кўра, ушбу даврда Ўзбекистонга даволаниш учун келган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Тожикистон — 55 851 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 14 296 нафар;
- Қозоғистон — 7 633 нафар;
- Россия — 1 820 нафар;
- Афғонистон — 678 нафар;
- Туркманистон — 219 нафар;
- Туркия — 47 нафар;
- АҚШ — 15 нафар;
- Хитой — 15 нафар;
- Озарбайжон — 10 нафар;
- Бошқа давлатлар — 69 нафар.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг