Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида аёлларнинг роли ва ўрнини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни иш билан таъминлаш борасида давлат томонидан олиб борилаётган сиёсатга доир ахборотлар БМТда кенг тақдим этилди.
Ташкилотнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Аёллар билан боғлиқ масалалар бўйича комиссиянинг 61-сессияси ўз ишини якунлади. Мазкур тузилма БМТ иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг махсус органи ҳисобланади ҳамда аёллар ҳуқуқлари бўйича ахлқаро меъёрларни илгари суриш ва ҳимоя қилиш, уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Ушбу сессия доирасида маъруза қилган Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Шоира Нурматова сўнгги йилларда Ўзбекистон аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда сезиларли ривожланишга эришганини маълум қилди.
Хусусан, мамлакатда БМТ Минг йиллик тараққиёт мақсадларининг гендер тенглиги, таълим олиш имконияти, оналар ўлимининг камайиши бўйича ижобий натижаларга эришилган. Бундан ташқари, Тараққиёт мақсадларининг бошқа талаблари: кам таъминланганликни қисқартириш, 5 ёшгача бўлган болалар орасида ўлим ҳолларини камайтириш ҳамда безгакка қарши кураш борасидаги натижалар яхшиланган.
Шу билан бирга, халқаро ҳамжамият республикада аёлларни иш билан таъминлашга кенг эътибор берилаётганидан хабардор қилинди. Таъкидланишича, давлатнинг ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича ўтказаётган ишлари доирасида сезиларли натижалар кўзга ташланмоқда. Ҳар йили аёллар, айниқса қишлоқ жойлардаги хотин-қизларнинг таълим олиши ва меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга қаратилган махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётгани таъкидланди.
Бугунги кунда аёлларнинг бандлик тузилмасидаги даражаси 44 фоизга чиққан бўлиб, хотин-қизларнинг кичик бизнесдаги улуши сезиларли ўсгани қайд этилди. Ҳозирда тадбиркорлик субъектларининг 35 фоизи аёллар томонидан ташкил этилгани таъкидланди. Шунингдек, маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг умумий бандлик кўрсаткичида аёллар соғлиқни сақлаш ва спорт (82 фоиз), таълим, маданият, санъат ва фан (72), савдо ва умумий овқатланиш (54) соҳаларида кўпчиликни ташкил этади.
Улар иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги (46), молия ва суғурта (41), саноат (39), хизмат кўрсатиш (37), транспорт ва алоқа (11), қурилиш (8) ва бошқа секторларида ҳам фаолият кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди