date

Трамп Вашингтонда ўлим жазосини тиклашга имзо чекди

Трамп Вашингтонда ўлим жазосини тиклашга имзо чекди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон шаҳрида ўлим жазосини қайта тиклаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу чора 1981 йилда шаҳар кенгаши томонидан бекор қилинган эди.

Оқ уй баёнотига кўра, «Трамп АҚШ Бош прокурори ва Колумбия округи прокурорига энг оғир жиноятларнинг олдини олиш ва жазолаш мақсадида федерал ўлим жазоси қонунларини тўлиқ амалга оширишни кўрсатувчи президент меморандумини имзолади».

Қотилликда айбланган жиноятчилар эндиликда қатл этилиши мумкин. Ўлим жазосини тиклашнинг асосий сабаби шаҳарда жиноятчилик даражасининг юқорилигидир. Трамп бир неча бор АҚШ пойтахтида хавф даражаси пасаймаслигидан норозилик билдирган.

Оқ уй таъкидлашича, «Колумбия округида сўнгги йилларда юритилган юмшоқ сиёсат жиноятчиликнинг кўпайишига сабаб бўлди ва аҳоли, ташриф буюрувчилар ҳамда федерал идораларни хавф остига қўйди. Вашингтон мамлакатдаги энг хавфли шаҳарлардан бирига айланди».

АҚШ Бош прокурори Пам Бонди ўлим жазосини мамлакат бўйлаб кенгайтириш ҳаракатини аллақачон эълон қилган. «Биз буни нафақат Вашингтонда, балки бутун АҚШ бўйлаб амалга оширамиз», — деди у, деб хабар берди CNN.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Вашингтонда ўлим жазосини тиклашга имзо чекди