date

Ўзбекистонда пенсионерларга энг кўп пенсия маблағи ажратилди

Ўзбекистонда пенсионерларга энг кўп пенсия маблағи ажратилди

Ўзбекистонда август ойи учун жами 4,2 млн нафар пенсионерга 6,7 трлн сўм миқдорида пенсия тўлаб берилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди, деб хабар берди.

Мамлакатдаги энг кўп пенсионерлар Самарқанд вилоятида 443,3 минг нафар, Фарғона вилоятида эса 494,1 минг нафар инсон қайд этилган. Август ойида мазкур ҳудудлар учун ҳар бирига 700 млрд сўмдан ортиқ пенсия маблағлари йўналтирилган. Республика миқёсида энг кўп пенсия Тошкент шаҳридаги пенсионерларга тўланган, жами 823,9 млрд сўм. Пенсия жамғарма маълумотларига кўра, пойтахтда 371,9 минг нафар пенсионер рўйхатдан ўтган.

Энг кам пенсия олувчилар ва маблағлар эса Сирдарё вилоятида қайд этилган — 107,2 минг нафарга 175,9 млрд сўм тўланган. Шу билан бирга, Жиззах вилоятида ҳам улуш нисбатан паст бўлиб, 143,1 минг нафар пенсия олувчига 218,9 млрд сўм ажратилган.

Қолган ҳудудлардаги тўловлар ва пенсионерлар сони қуйидагича:

Тошкент вилояти — 670,7 млрд сўм (377,9 минг нафар);

Андижон вилояти — 541,1 млрд сўм (391,8 минг нафар);

Қашқадарё вилояти — 596,3 млрд сўм (376,7 минг нафар);

Наманган вилояти — 449,9 млрд сўм (328,7 минг нафар);

Бухоро вилояти — 433,2 млрд сўм (263,8 минг нафар);

Сурхондарё вилояти — 413,8 млрд сўм (281,6 минг нафар);

Хоразм вилояти — 349,8 млрд сўм (228,9 минг нафар);

Қорақалпоғистон Республикаси — 355 млрд сўм (222,9 минг нафар);

Навоий вилояти — 289 млрд сўм (140 минг нафар).

Аввалроқ маълум қилинганидек, ушбу кўрсаткичлар республикадаги жами пенсионерлар сонини тўлиқ ифодаламайди. Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тузилмаларидан пенсияга чиққанлар ҳисоби ва тўловлари алоҳида юритилади. Шунингдек, жорий йилнинг 28-август куни мамлакат аҳолиси сони 38 млн кишидан ошгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда пенсионерларга энг кўп пенсия маблағи ажратилди