Наманганда ҳоким дарвозаси остонасига хат ташлаб кетилди

1 дақиқа ўқиш11.1K
Наманганда ҳоким дарвозаси остонасига хат ташлаб кетилди

Наманган вилояти Норин тумани ҳокимининг яқинда Президент ташрифидан сўнг кўчиб ўтган уйи дарвозасига фуқаро томонидан қўлда ёзилган хат топилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга илова қилинган расмларда хатнинг мазмуни ҳам акс эттирилган.

Хатда фуқаро Салима Қўлдошева ҳоким Жўрабек Нурматовга мурожаат қилган: «Ҳурматли ҳоким, сизнинг қарорингиз туфайли биз оилавий уйсиз қолдик. Онам сарсон-саргардонликда вафот этди. Мен турмуш қурганман, укам эса ҳануз уйсиз, уйланолмай, ватанга ҳисса қўша олмай юрибди. Ишонамизки, сиз қачондир ўз уйингизга қайтасиз, биз эса 13 йилдан бери қайтолмаяпмиз. Ҳурмат билан, Қўлдошева Салима», – деб ёзилган.

Наманганда ҳоким дарвозаси остонасига хат ташлаб кетилди

24 сентябрь куни Норин тумани ҳокимлиги ушбу хат бўйича расмий изоҳ берди. Ҳокимликдан маълум қилишларича, хат юзасидан ишчи гуруҳи текширув олиб борган ва фуқаро билан учрашув ташкил қилинган. Аниқланишича, Қўлдошева аввал ҳоким ёки ҳокимликка мурожаат қилмаган бўлиб, ушбу хат орқали ўз муаммолари билан чиқиши аввалдан ўрганилган. Ҳозирда туман ҳокими томонидан Салима Қўлдошевага амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда, шу жумладан «Аёллар дафтари»га рўйхатга киритилган.

Ҳокимлик хабарида қайд этилишича, укаси А. Қўлдошев хорижда бўлгани сабабли маҳалла ёшлар етакчиси иштирокида видеоалоқа орқали гаплашилган ва 10 кун ичида миграциядан қайтариш ҳамда муаммоларини ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, илгари Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан ҳокимнинг контейнер уйга кўчиб ўтгани ҳақида хабар берилган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда хат ёзилган уй контейнер уй эмаслиги ва атрофи қўрғон қилиб ўралганлиги кўриш мумкин.

Бу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган бўлиб, аҳоли ва фуқаролар эътиборини маҳаллий ҳокимият органлари ва ижтимоий адолат масалаларига қаратмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?