Исроил Мадримовга чемпионлик жанглари таклиф қилинмоқда

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Албатта, рейтингдаги ўрнимиз яхши. Кўпчилик биздан жанг кутишяпти. Бу борада промоутерларимиз билан музокара олиб боряпмиз", — деди у.
Мадримовнинг таъкидлашича, менежери Вадим Корнилов унинг соғлиғи ҳолатини сўраб, навбатдаги жанглар учун таклифлар борлигини маълум қилган. У эса соғлиғини тиклаб олганидан сўнг албатта майдонга тайёр бўлишини айтган.
"Шуни аниқ айтишим мумкинки, таклифлар бор ва асосан чемпионлик баҳслари учун," — дея қўшди Исроил Мадримов.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…