Испания чемпионати 6-турининг якунловчи баҳсида «Барселона» сафарда «Реал Овиедо» меҳмони бўлиб, мухлислар учун кескин бурилишларга бой учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлим мезбонлар учун ижобий якунланди — 33-дақиқада Рейна томонидан урилган гол «Овиедо»ни олдинга олиб чиқди. Аммо иккинчи таймда вазият тубдан ўзгарди: 54-дақиқада Эрик Гарсия ҳисобни тенглаштирди, 70-дақиқада Роберт Левандовски «каталонлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув охирларида эса Рональд Араухо томонидан киритилган гол «Барселона»нинг ғалабасини мустаҳкамлади.
Флик шогирдлари ушбу зафар билан очколарини 16 тага етказиб, 18 очкога эга бўлган пешқадам «Реал Мадрид»ни таъқиб қилишда давом этяпти. «Реал Овиедо» эса 3 очко билан 18-поғонада қолиб кетди.
Ла Лига. 6-тур
Реал Овиедо — Барселона 1:3
25 сентябр, «Нуэво Карлос Тартиер» стадиони
Голлар: Рейна (33) — Эрик Гарсия (54), Левандовски (70), Араухо (86).
Реал Овиедо: Эскандел, Алҳасан, Рейна (Брекало, 76), Байи, Айҳадо, Дендонкер (Коломбатто, 89), Карму, Касорла (Илич, 65), Рондон, Ҳасан (Сибо, 65), Чаира (Форес, 75).
Барселона: Жоан Гарсия, Араухо, Эрик Гарсия, Мартин, Кубарси, Касадо (Де Йонг, 46), Олмо, Педри (Бернал, 90+1), Рафиня (Левандовски, 65), Рэшфорд (Кристенсен, 90+1), Ферран.
Огоҳлантириш: Байи (90+2).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!