Ўзбекистонда киши бошига 3600 куб сув тўғри келади. 28 июнь куни Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган йиғилишда Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти, лаборатория мудири, профессор Фурқат Ғаффоров шундай маълумот билан бўлишди. Бу ҳақида тадбирда иштирок этган "Кун.уз" мухбири хабар берди.
Ер куррасининг 70 фоизи сув бўлса, бунинг атиги 3 фоизи - ичимлик суви. Бироқ шу 3 фоизнинг 2 фоизи - Шимолий Қутб билан Антрактидада. Демак, бугунги кунда 7 миллиард инсонга 1 фоиз сув тўғри келади.
Маълум бўлишича, профессор Ғаффоров кўплаб хориж мамлакатларида бўлган ва шундан келиб чиқиб, бизнинг юртимизда ҳам сувга ва умуман, табиий ресурсларга бўлган муносабатни ўзгартириш кераклигини таъкидлади.
Фото: Халқаро Пресс-клуб
"Германияда хизмат сафарида бўлганимда бир ҳамкасбимизнинг уйида ётиб қолдим. Душ қабул қилишга кирдим, бироздан сўнг эшик тақиллади. Уй эгаси "Доктор Ғаффоров, тинчликми?" деб сўради. Ҳайрон бўлдим, "Ҳа, тинчлик" дедим. Чиққанимдан кейин "Кечирасану дўстим, жуда узоқ қолиб кетдинг" деди. Мен "Ие, бу ахир Германия, дарёлар, сув омборлари бўлса, ҳамма ёқдан сув келиб турса" десам, "Йўқ, биз бу сувнинг қадрига етишимиз керак" деди ва XVII асрда Европада сув танқислиги кетидан ҳалокатли юқумли касалликлар келиб чиққани ҳақида айтиб берди.
"Сув - кўпчиликнинг ҳаққи, унга хиёнат қилиб бўлмайди. Тарихга мурожаат қилинса, сувни деб давлатлар ўртасида катта урушлар келиб чиққан. Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги зиддият ҳам бунга мисол бўла олади.
Марказий Осиё мамлакатларидан бири (айнан қайси мамлакатлигига аниқлик киритилмади, қўшни давлат дейилди) бир киши бошига 5600 куб сув сарфлар экан. Германия ё Исроилли олсак, 1200 литр. Минг афсуски, Ўзбекистонда ҳам киши бошига 3600 куб сув тўғри келади. Бу жуда фожиали ва ачинарли ҳол.
Электр энергиясига келсак, Ҳолландия, Бельгия, Ла-Манш ва Болтиқ бўйидаги шамол орқали электр энергия олинади. Туркияда экологик безарар электр энергиядан фойдаланилади. Лекин негадир бизда эгаси йўқдек, бамисоли бу "оқиб турган дарё оқиб туради, ёниб турган чироқ ёниб турадигандек". Ваҳоланки, бунинг тагида жуда катта ўғирлик бор, - дейди профессор.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, Ўзбекистон майдони 447 минг квадрат километр бўлса, унинг 71 фоизи - чўл, 14 фоизи - тоғ, қолган 15 фоизида қарийб 33 миллион аҳоли яшайди. Аҳоли жуда зич жойлашган ва табиийки, электр энергия ва сувга бўлган талаб юқори.
"Ўзбекистонда Қарийб 20 дан ортиқ сув омбори бўлса, булар тоғдан келадиган сувлар ҳисобланади. Ер куррасининг жуда тез исиши натижасида XXI асрда Марказий Осиёда ҳарорат 7 даражага кўтарилади. Бу ҳозирги куннинг ўзида намоён бўлмоқда - тоғларда эримайдиган қорларнинг 40 фоизи эриб бўлди. Ваҳоланки, Чирчиқ дарёсини олсак, дунёдаги 10 та энг мусаффо дарёлардан бири ҳисобланади. Республика бўйлаб кўп юрамиз ва минг афсуски, ёқимсиз ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз - дарё бўйларида машиналарни ювишади, ахир шу сувдан одамлар ичади-ку!, - дея давом эттиради Ф.Ғаффоров.
Қашқадарёни олайлик, Ғузор тумани. Мана шу туманда Пачкамар мавсумий сувларни йиғиб, ҳам далани, ҳам ўз эҳтиёжини қондиради. Бизда бундай жойлар кўп.
Ҳатто Швейцария билан Австрия - дунёдаги сув билан энг яхши таъминланган давлатлар тоғлардаги музларга плёнка ёпиб қўйишмоқда. Шу муз эриб кетмасин деб, чорасини кўрмоқда. Албатта, бу қиммат. Эҳтимол, биз бундай қила олмасмиз, лекин уларнинг сувга бўлган муносабати ва сувни бизга нисбатан 3-4 баробар кам ишлатиши - ҳамма учун ўрнак". “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин