Тошкент метросидаги 16 бекатда кассалар 9 декабрдан ёпилади

Тошкент метросидаги 16 бекатда кассалар 9 декабрдан ёпилади
Қисқача

Тошкент метрополитенида 2025 йил 9 декабрдан бошлаб 16 та бекатда анъанавий кассалар ёпилади. Уларнинг ўрнини замонавий инфокиоскалар эгаллайди, бу эса QR-кодли чипта харидини тезлаштиради ва навбатларни қисқартиради. Касса операторларига эҳтиёж камаяди ва йил охирига қадар барча бекатларда автоматлашган банкоматлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Тошкент метрополитени тўлов тизимини рақамлаштириш ва шаффофликни ошириш мақсадида 2025 йил 9 декабрдан бошлаб 16 та бекатда анъанавий кассаларни ёпмоқда. Улар ўрнини замонавий инфокиоскалар эгаллайди.

Кассалар қуйидаги бекатларда тўхтатилади:

“Ерусти ҳалқа йўли” йўналишидаги барча 14 та бекат,

“Пахтакор” ва “Алишер Навоий”.

Инфокиоскалар орқали QR-кодли чипта хариди тезлашади, навбатлар қисқаради, нақд пул айланмаси камаяди ва тўловлар хавфсизроқ бўлади. QR-код чиптадан мобил телефонда ёки чоп этилган шаклда фойдаланиш мумкин.

Метрополитенда ҳозирда йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ усули мавжуд. Яқин кунларда кўплаб бекатларда автоматлаштирилган банкоматлар ҳам ўрнатилмоқда.

Тизим тўлиқ рақамлаштирилиши сабаб, касса операторларига эҳтиёж камайиб, биринчи босқичда 204 та лавозим қисқартирилган. Йил охирига қадар барча бекатларда автоматчи аппаратлар ўрнатилиши ва касса оператори лавозимлари тўлиқ бекор қилиниши режалаштирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар