date

Қишнинг илк ҳафтасида Ўзбекистонни кутган об-ҳаво тафсилотлари

Қишнинг илк ҳафтасида Ўзбекистонни кутган об-ҳаво тафсилотлари

Ўзгидромет 1–4 декабрь оралиғида мамлакат бўйлаб кутилган об-ҳаво маълумоти ҳақида навбатдаги маълумотларни тақдим этди. Қиш фаслининг бошланишига тўғри келган ушбу кунларда мамлакатнинг турли ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан, лекин асосан тинч ва барқарор кечиши айтиб ўтилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан ҳолда сақланиб, ёмғир ёғиши кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарб томондан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 1 декабр куни кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ атрофида бўлади. 2 декабрда кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 7–12 даража илиқ; 3 декабрда кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ; 4 декабрда эса тунда 0–5 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ қайд этилиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам об-ҳаво ўзгарувчан бўлса-да, ёмғир кузатилиши эҳтимол қилинмаяпти. Шамол шарқий йўналишдан ғарб томонга ёналишини ўзгартириб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1–2 декабрда кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, 3–4 декабрда эса 0–5 даража илиқ даражани ташкил этади. Кундузги кўрсаткичлар 1–3 декабрда 10–15 даража илиқ, 4 декабрда эса 8–13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳам ҳаво нисбатан барқарор кечади. 1–3 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 4 декабрда баъзи жойларда ёмғир эҳтимоли мавжуд. Қатор ҳудудларда туман тушиши ҳам мумкин. Шамол шарқдан ғарбга йўналиш алмаштириб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайтларда 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 10–15 даража илиқ даражани кўрсатади. 4 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво умумий ҳолда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 декабрда Қашқадарёнинг айрим манзилларида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга бурилиб, 7–12 м/с атрофида тезликда эсади. Ҳарорат 1–3 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуққача тушиши мумкин; кундузи эса 12–17 даража илиқ бўлади. 4 декабрда эса тунги 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан ҳолда сақланади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи манзилларга туман тушиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол ғарбга йўналиш алмаштириб, 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайтларда 1–3 декабрда 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, 4 декабрда эса 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида 1–3 декабрда ҳаво ўзгарувчан, лекин ёғингарчилик кутилмайди. 4 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёки қор кузатилиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан ғарбга айланиб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 5–10 даража илиқ атрофида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қишнинг илк ҳафтасида Ўзбекистонни кутган об-ҳаво тафсилотлари