Тошкентда автобуслар анча тезлашади: йўлларда янги босқич

1 дақиқа ўқиш2.6K
Тошкентда автобуслар анча тезлашади: йўлларда янги босқич

Тошкент жамоат транспортида жиддий ўзгаришлар бошланмоқда — пойтахтда автобусlarning ўртача ҳаракат тезлиги сезиларли оширилади. Президент қарорига кўра, эндиликда автобуслар 18 км/соат ўрнига 24 км/соат тезликда ҳаракатланиши белгиланмоқда. Бу нафақат вақтни тежаш, балки йўллардаги тирбандликларни камайтиришга қаратилган ислоҳотларнинг бир қисми саналади.

Тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ, 2030 йилгача Тошкент транспорт тизимида бир қатор катта мақсадлар қўйилган. Жумладан, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш, пойтахт бўйлаб 150 минг ўринли автотураргоҳлар барпо этиш ва метро тармоғини 103 километргача кенгайтириш режалаштирилган.

Шунингдек, Тошкентда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади. У транспорт оқимлари, пиёдалар ҳаракати ва жамоат транспортини замонавий рақамли технологиялар асосида доимий мониторинг қилиб боради.

Марказнинг вазифалари орасида яна қуйидагилар бор:
— пойтахтнинг тўлақонли транспорт мастер-режасини ишлаб чиқиш;
— шаҳарга кирувчи асосий йўлларда автобус ва метрони боғловчи кўп қаватли парковкалар қуриш;
— ерусти метро линиялари ва йўлўтказгичлар остида хавфсиз автотураргоҳлар барпо этиш.

Ушбу ўзгаришлар Тошкент йўлларида ҳаракатни енгиллаштириши, жамоат транспортини барқарор ва тезкор қилишини мутасаддилар таъкидлаяпти. Шаҳар транспорт тизими яқин йилларда мутлақо янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?