21:30 / 27.01.2020
3 712

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
27 январь, душанба куни эрталаб Ўзбекистон ҳудудига Кавказ туманларидан кирган антициклон билан Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилди.

Куннинг иккинчи ярмида республиканинг айрим жойларида кучсиз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, фақат жанубда ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Кундузги ҳарорат 2–7 даража атрофида бўлиши кутилмоқда, бу кўрсаткичлар кун меъёрларига яқиндир.

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафтанинг кўп қисмида мамлакат ҳудуди ана шу антициклон чегараси таъсирида бўлади. Шу сабабли республикада кам булутли об-ҳаво кузатилади, ҳавонинг совиши тунги ҳарорат 0–5 даража совуққача тушишига олиб келади, кундузи эса қуёш нурлари ҳароратни 4–9 даражагача илитади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб юқори босимли майдон чекинади ва Туркманистон ҳудудидан чиқадиган нам ҳаво оқими натижасида об-ҳаво анча илийди. Тунги совуқ ҳам кучсизлашади, манфий ҳарорат ўрнини 0–5 даража илиқ эгаллайди, кундузи эса 7–12 даража илиқ бўлади.

Ҳафта сўнггида ўртача кўп йиллик ҳарорат меъёрий кўрсаткичлардан 4–5 даражага юқори бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?