date

Зеленский Саудия Арабистонига музокаралар учун келди

Зеленский Саудия Арабистонига музокаралар учун келди

Украина президенти Владимир Зеленский 24 апрель куни Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Давлат раҳбари Ар-Риёдда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Бу Зеленскийнинг сўнгги ҳафталар давомидаги ушбу мамлакатга иккинчи сафари ҳисобланади. Бу ҳақда Dw.com хабар беради.

Украина етакчиси ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, ташрифдан асосий мақсад хавфсизлик, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги келишувларни янада ривожлантиришдир. Аввалроқ, 26 март куни бўлиб ўтган учрашувда томонлар мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди. Зеленский икки давлат ўртасидаги мазмунли алоқаларни юқори баҳолашини таъкидлади.

Бундан ташқари, Украина Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари билан учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш ҳамда дронларга қарши тизимлар яратиш бўйича битимлар имзолаган. Ушбу лойиҳалар Украинанинг хусусий ва давлат сектори иштирокидаги шартномалар орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.

Минтақадаги мураккаб вазият фонида Киев Форс кўрфази давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамламоқда. Хусусан, Украина дронларни йўқ қилиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга ва Яқин Шарқ минтақасига ҳужумларни қайтаришда ёрдам бериш учун ҳарбий экспертларини юборишга тайёрлигини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Саудия Арабистонига музокаралар учун келди