Туркия раҳбари бош маслаҳатчисининг акаси ўлдириб кетилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркия раҳбари бош маслаҳатчисининг акаси ўлдириб кетилди

Дунё 16-07-2016, 12:54 1 272
Туркия раҳбари бош маслаҳатчисининг акаси ўлдириб кетилди

15 июль куни Туркияда амалга оширилган исён натижасида 60 киши ҳалок бўлди. Сўнгги хабарларга қараганда, мамлакат раҳбарининг бош маслаҳатчиси Мустафо Варанкнинг акаси ҳам исёнчиларнинг қурбонига айланди. Бу ҳақда “Haber7” нашрига асосланиб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

ОАВларнинг ёзишича, бу мамлакат раҳбари мулозимларига қаратилган огоҳлантириш бўлиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришлар ортида Фето (Фетуллоҳчи террор гуруҳи) тургани айтилди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған исён кўтарилган вақтда хавфсиз жойда қўниб топди ва вазият энгиллашганидан сўнг, ОАВ орқали халққа мурожаат этиб, бу ишларнинг ортида Фетуллоҳ Гулен турганини таъкидлади.

Ҳарбийлар исёни бошлангандан кейин мамлакат раҳбари Эрдўған номидан фуқароларнинг қўл телефонларига президент мурожаати келган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.