АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп учта давлат: Афғонистон, Сингапур ва Тайвань етакчилари билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Трамп Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан суҳбатда икки давлат учраётган террорчилик таҳдидлари ҳамда бу таҳдидларни енгиб ўтишда янада яқиндан ҳамкорлик қилишни муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Трамп Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан ҳам суҳбатлашди. Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар муҳокама қилинган.
Трамп шунингдек Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан ҳам суҳбат олиб борди. Таъкидланишича, АҚШ ва Тайвань ўртасидаги дипломатик алоқалар 1979 йилда узилган. Трамп ва Инвэннинг бу суҳбати ўшандан бери икки давлат етакчиси ўртасида бўлиб ўтган биринчи суҳбат бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади