Қозоғистонлик қиз ўз сочларини ейиши оғир оқибатга олиб келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қозоғистонлик қиз ўз сочларини ейиши оғир оқибатга олиб келди

Дунё 24-12-2016, 09:30 868
Қозоғистонлик қиз ўз сочларини ейиши оғир оқибатга олиб келди

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрини Муҳаббат исмли қизча воқеаси ҳайратлантирди. Яқинда жарроҳлар қизни операция қилишди ва унинг ошқозонидан бир килограмм соч чиқариб олишди. 11 ёшлик қизчанинг ошқозони тўлиқ ва ичакларининг бир қисми соч билан тўлган бўлган.

Қизча тунда шифохонага олиб келинган. У қорнидаги оғриқлардан тўхтамай йиғлаган. Қизча тўла ошқозони билан на овқат ея олган, на сув ича олган. Жарроҳлар унинг ошқозонига етиб боришганда, унда бир уюм сочни аниқлашган. У ташқи кўринишидан намат матосига ўхшаш бўлган.

Аниқланишича, қизча Рапунцель синдромидан азият чеккан. Бу синдром руҳий касаллик бўлиб, ундан азият чекувчилар асабийлашиш вақтида ўз сочларини ейишни бошлайдилар. Ажаб эмаски, бу муаммо кўпинча ошқозон-ичак йўлида жиддий оқибатларга олиб келади.

Бундай касалликда ичак ва ошқозонни жарроҳлик аралашувисиз тозалаб бўлмайди ва бундай муолажа зудлик билан амалга оширилиши лозим.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.